Экиш муддати, меъёри ва усулларининг маржумакни гул тўпламлар сонига таъсири

Исроилов Бахтиёр Абдуллаевич

Тошкент давлат аграр университети

Keywords: маржумак, такрорий экин, экиш муддати, экиш меъёри, экиш усули, гул, гул тўплами.


Abstract

Ушбу мақолада такрорий экин сифатида экилган маржумакнинг гултўпламини шаклланишига экиш муддати, меъёри ва усулининг таъсирини ўрганилган. Натижалар шуни кўрсатадики, эрта экиш (20-июнь) якка қаторли усулда гектарига 1 миллион уруғ экилганда 11 дона шингил шаклланади. Экиш кечиктирилганда (1- ва 10-июль) ҳамда зичлик ошганда (қўш ва уч қаторли усуллар) шингиллар сони 7-9 донагача камаяди. Озиқланиш майдонининг қисқариши натижасида бир туп ўсимликдаги шингиллар сони 0,7-2,3 донага қисқарганлиги аниқланди.


References

1. Атабаева Х.Н., Худойқулов Ж.Б - Ўсимликшунослик, Фан ва технология, 2018, Б.181-188.

2. Азизов Б.М., Исраилов И.А., Худайқулов Ж.Б.-Ўсимликшуносликда илмий тадқиқот ишлари. Т. ТошДАУ. 2014. Б.45-46.

3. Атабаева X., Талипов М. Опыт возделывания гречихи в Ташкентской области // Сельское хозяйство Узбекистана, 1995. № 5. С. 24.

4. Останакулов Т.Э. Такрорий экин фаровонлик калити. Республика илмий амалий конференция материаллари . Самарканд 2017 йил. 25- 26 бет.

5. Ўроқов С.Х. Зарафшон водийси шароитида етиштирилаётган маржумак навларининг қуруқ масса тўплаши ва ҳосилдорлигига маъданли ўғитларнинг таъсири, Ўзбекистон аграр фани хабарномаси 4 (78) 2019, Б. 19-24.

6. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Ташкент, ЎзПИТИ, 2007, Б.125-131.

7. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта.-М: Колос, 1985. Б. 351.